АҚШ адлия вазирлиги "Панама ҳужжатлари" эълон қилинганидан сўнг, маълум бўлган солиқ тўламаслик йўллари бўйича суриштирув ишларини бошлади, деб ёзмоқда The Guardian.

Жиноий иш қўзғатилгани ҳақида Нью-Йорк жанубий округи прокурори Приит Бҳарара маълум қилди. У терговчи журналистлар халқаро консорциумига (ICIJ) мурожаат қилиб, тергов ишларида ёрдам бериши мумкин бўлган қўшимча маълумотларни юборишни илтимос қилган.

"Приит Бҳарара молиявий фирибгарликларга оид йирик тергов ишларини бошлагани билан машҳурдир", деб ёзади газета.

Бундан аввал, Европарламент ҳам «офшор можароси» юзасидан махсус комиссия ташкил этган эди.

2016 йилнинг 3 апрель куни OCCRP, ICIJ ва дунёнинг 100дан ортиқ етакчи нашрлари журналистлари, жаҳоннинг турли мамлакатлари раҳбарлари, сиёсатчилар, спортчилар ва маданият арбобларининг, солиқ тўламаслик мақсадида офшор битимларига алоқадорлиги хусусидаги маълумотларни ошкор қилган эди.