Биологлар она сутининг сирини очишди

Жамият 20 Апрель 2016 1540

Цюрих университети физиология Институти биологлари инсон кўкрак сути сут эмизувчилар орасида энг мураккаб таркибга эга эканини кўрсатувчи мақола чоп этишди. Унда 200дан ортиқ турли шакарлар бор. Бу мол сути таркибидагидан кўпроқ. Тадқиқот Trends in Biochemical Sciences журналида чоп этилди.

Олимларнинг фикрича, сутнинг таркиби ва унинг эмизиш даври мобайнида ўзгариб бориши чақалоқнинг иммун тизими ва шаклланаётган ичак микробиоми – ошқозон-ичак трактида микроорганизмларнинг тарқалиши билан боғлиқ.

Сут таркибидаги шакар боланинг қорни тўйиши учун эмас. Янги туғилган чақалоқларнинг организми бактериялардан холи бўлгани сабабли углеводлар унда ичак микроорганизмларини етиштириш учун мўлжалланган.

Бундан ташқари, она сути патогенлар ўсишини сусайтирувчи ҳамда чақалоқ қонида оқ қон таначаларини фаоллаштириш хусусиятига эга интижисм ва молекулаларга бой. Бир ойдан сўнг, болада орттирилган иммунитет шакллана бошлагач, сут таркиби ўзгариб боради. Она антижисмлари даражаси 90 фоиздан ортиқ пасаяди. Шунингдек, шакарлар турли-туманлиги камаяди, бироқ боланинг ўсишини таъминловчи ёғлар ва бошқа озуқавий моддалар сони ортади.

Сутнинг кўплаб фойдали жиҳатларига қарамасдан, болалар кўкрак сутисиз ҳам соғлом ўсиши мумкин. Бироқ кўкрак сути болалар ўлимини камайтириш ва ичак ва нафас йўллари инфекциялари хасталикларига чалиниш хавфини пасайтириш хусусиятига эга.

Олимларнинг сўзларига кўра, миллион йиллар эволюцияси маҳсули бўлган кўкрак сути таркиби борасида чақалоқлар учун энг маъқул озуқа ҳисобланади. Лекин кўкрак сути билан болани қайси давргача озиқлантириш тўғри бўлиши ҳамон номаълум. Буни ҳар бир она ўзи ҳал қилиши лозим.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31916 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69336 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9495 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131812 Жамият
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
21:58 17 Жаҳон
Испания Франция билан чегарасида назоратни кучайтиради
21:53 22 Жаҳон
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 237 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 751 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 4384 Спорт
Кўпроқ янгиликлар