БМТ бош котиби Пан Ги Мун 23-24 апрель кунлари Грузияга расмий ташриф буюради. Бу ҳақда Грузия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

“Ташриф доирасида бош котиб қонун чиқарувчи ва ижроия ҳокимияти вакиллари билан учрашади ва бошқа ташкиллаштирилган тадбирларда иштирок этади. Эътироф этиш лозимки, бу 1994 йилдан буён бош котибнинг биринчи ташрифи”, — дейилади хабарда.

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, бош вазир Грузияга Грузия бош вазири таклифи билан келмоқда. Кейин Арманистон ва Озарбайжонга йўл олади.