Бугун, 20 апрель куни Brent маркасидаги нефть нархи Лондон ва Нью-Йорк биржаларидаги электрон савдоларнинг очилишида яна пасайди.

WTI маркасидаги нефтнинг май фьючерслари Нью-Йорк товар биржасидаги электрон савдолар давомида 2,46 фоизга пастлади ва баррелига 40,07 долларни ташкил қилди.

Brent маркасидаги нефтнинг июнь фьючерслари Лондон биржасидаги савдолар чоғида 1,98 фоизга арзонлашиб, бир баррель учун 43,16 долларгача етди.