Эквадорда яна бир зилзила содир бўлди

Жаҳон 20 Апрель 2016 519

Эквадорда навбатдаги зилзила қайд этилди. Рейтер агентлиги хабарига кўра, зилзила кучи 6,2 балл бўлган.

Бу ҳақда Цунамидан огоҳлантириш Тинч океани маркази маълумот тарқатган.

Ушбу зилзила эпимаркази Эквадор шимоли-ғарбидаги Эсмеральдас шаҳридан 70 км масофад бўлгани айтилган.

20 апрелга ўтар кечаси мамлакат жануби-ғарбий соҳилларида 15,4 километр чуқурликда 5,5 магнитудали зилзила қайд этилганди.

Ер силкиниши юз берган ҳудуддан энг яқин аҳоли пункти, Муисне соҳилбўйи посёлкасигача бўлган масофа тўрт километрни ташкил этади.

16 апрель куни юз берган 7,8 магнитудали зилзиланинг эпимаркази Муиснедан 28 километр масофада жойлашган эди.

Охирги маълумотларга кўра, 16 апрель куни юз берган ҳалокатли зилзила қурбонлари сони 525 кишига етган. Уларнинг орасида 11 киши хорижлик.

Кўпроқ янгиликлар