Экзит-пол натижалари Клинтоннинг Нью-Йоркдаги праймеризда устунлигини кўрсатди

Жаҳон 20 Апрель 2016 386

АҚШнинг собиқ Давлат котиби Хиллари Клинтон АҚШ президенти лавозимига Демократик партиядан праймеризда Нью-Йорк штатида ўзининг рақиби сенатор Берни Сандерсни ортда қолдирди.

Сайловчилар билан ўтказилган сўровномадан олинган дастлабки натижаларга кўра, Клинтон Нью-Йорк штатида 53 фоиз овоз, Сандерс эса 47 фоиз овоз тўплаган, деб хабар бермоқда ABC News телеканали. Бироқ якуний натижалар фарқ қилиши мумкин.

Нью-Йоркдаги праймериздан июлда бўлиб ўтадиган партиядан президентлик сайловларида иштирок этувчи ягона номзодни аниқлашда делегатларнинг 247 овози боғлиқ бўлади.

Айни вақтда Клинтонда делегатларнинг 1758 та овози, Сандерсда эса 1076 та овози бор, шунинг учун бу натижа ҳал қилувчи бўлиши мумкин.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34150 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72407 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10511 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136544 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 79 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 447 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 210 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 364 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар