«Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду футболчилик фаолиятининг охирига қадар «Реал»да қолиши мумкин.

El Confidencial нашри маълумотига кўра, португалиялик футболчи мадридликлар жамоаси президенти Флорентино Пересом билан ўз шартномаси муддатини 2020 йилгача узайтириш хусусида музокара бошлаган.

Роналдунинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар тузилган. Португалиялик футболчи «Реал» етакчиси ҳисобланади. Лекин кейинги вақтларда унга «ПСЖ» ва «Манчестер Юнайтед» жамоаларидан қизиқиш борлиги маълум қилинганди.

Бироз олдинроқ эса ҳужумчи «ПСЖ» жамоаси раҳбари Носир Ал-Ҳелайфи билан парижликлар жамоасига ўтиш бўйича учрашувлар ўтказгани ҳақида хабар берилганди.