Cўнгги йилларда шартларсиз асосий даромад йиғиш ғояси оммалашмоқда. Бироқ унинг самарадорлигини текшириш бўйича ўтказилган ҳеч бир тажриба ҳануз ўзини тўлиқ равишда оқламади: баъзи бир хайрия жамғармалари инсонларни бутунлай таъминлаш учун етарли миқдорда пул ажратишмади, айримлари – буни жуда қисқа муддат мобайнида амалга оширишди ва самара сезилмади. Баъзилари эса инсон ҳамжамиятини бирваракайига қамраб олишга муваффақ бўлишмади.

"GiveDirectly компанияси бу вазиятга ўзгартириш киритишга қарор қилди. Бунинг учун у 10 йил давомида 6 минг кенияликни пул билан таъминлашга ваъда берди", дея хабар беради The Verge.

Бу борада аввал ўтказилган барча тажрибалардан фарқли ўлароқ, мазкур ҳолатда танлаб олинган қишлоқларнинг ҳар бир аҳолиси пулларга эга бўлади.

GiveDirectly тажриба иштирокчилари бўлган кенияликларга ҳар йили 255 доллардан 400 долларгача бўлган миқдорда даромад ажратишни режалаштирди.

Пулларнинг қанча миқдорда бўлиши ҳозирча аниқланмади, бироқ у барча учун тенг ҳисобда бўлади. Маблағ Кения аҳолисининг ўртача йиллик даромадини ташкил этади: пуллар ҳар бир кишини озиқ-овқат, турар-жой ва тиббий ёрдам билан таъминлаш олиш учун етарли бўлиши керак.

GiveDirectly компанияси ташкил этилганидан буён 100 миллион доллар атрофида хайрия ишларини амалга ошириб келди. Биргина 2015 йилда хайрия учун 52 миллион доллар ажратилган.

Мазкур лойиҳа муаллифи Майкл Фейенинг сўзларига кўра, маблағлар асосан ахборот технологияси саносати вакилларидан келиб тушмоқда: мазкур соҳа вакиллари роботлар вақт ўтиши билан қўл меҳнатига бўлган эҳтиёжни сезиларли даражада камайтиришига, шартларсиз олинувчи даромадлар эса кўплаб мамлакатлар учун одатий ҳолатга айланишига ишонишмоқда.

“2009 йилда биз мазкур ишни бошлаганимизда одамлар қуйидагича фикр билдиришган эди: “Тажрибадаги ёрдамга муҳтож инсонлар ҳадя этилган барча пулни еб, тамом қилишади ва ишламай қўйишади”.

"Бироқ, тажриба танқидчиларнинг бу фикри нотўғри эканлигини исботлади. Бу каби пул ажратишлар бошқа таниқли ижтимоий дастурларга нисбатан анчайин самарали таъсир кўрсатди”, - дея қайд этди GiveDirectly компанияси асосчиси Майкл Фейе.