Imzo бренди - янги Европа стандарти Ўзбекистонда

Технология 20 Апрель 2016 2266

2016 йилнинг 15 апрелида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва МДҲ давлатларида энг йирик ва биринчи - Imzo деразалар фабрикаси очилади. Бу ажойиб лойиҳа Ўзбекистон бозорларида етакчилик қилиб келаётган Akfa деразалари ишлаб чиқарувчисининг ташаббуси билан йўлга қўйилди.

Дераза ишлаб чиқаришда материалнинг сифати муҳим роль тутади. Imzo фабрикасида деразалар Ўзбекистон иқлимига мослаштирилган Engelberg ва Akfa брендларининг юқори сифатли материалларидан ишлаб чиқарилади, улар Европа лабараторияларида синовдан ўтказилади. Маҳаллий ёки импорт ишлаб чиқарувчининг фурнитураси буюртмачининг танловига қараб тақдим этилади.

Imzo фабрикасининг ўзига хослиги шундаки, у тайёр деразаларни ишлаб чиқаришда юқори технологик ускуналар билан жиҳозланган. Ўз ихтиёрида дераза ишлаб чиқариш бўйича 15та автоматлаштирилган ва 4та аргон билан тўлдирилган энергия тежовчи ойна ишлаб чиқарувчи роботлаштирилган линияга эга фабрикада 500дан ортиқ ишчи ўринлари ташкил этилган. Фабрика бир кеча-ю кундузда 4.500та тайёр маҳсулот ишлаб чиқара олади.

Фабрикада йиғиш энди дераза сифат стандартлари ҳақидаги тасаввурларни буткул ўзгартириб юборади. Imzo фабрикасининг ишлаб чиқарув линиялари Европадан келтирилган. Улар компьютерлаштирилган бошқарув тизими билан жиҳозланган. Ишлаб чиқаришнинг барча операциялари - профилни кесиш, пайвандлаш ва фрезировка қилишдан фурнитура, механизм ва ойналарни жиҳозлашгача робот томонидан автоматик равишда юқори аниқлик билан бажарилади.

Тошкентда дераза буюртма қилишда танлов, ҳисоб-китоб, ҳажмлар ва расмийлаштириш бўйича ёрдам берувчи ходимлар хизмат кўрсатувчи махсус ва қулай шоу-румлар фаолият кўрсатмоқда. Юклаш ва транспортировка қилиш технологиясига қатъий амал қилиниб, маҳсулот мўлжалланган манзилгача бус-бутун етаказилади, профессионал усталар эса ишлаб чиқарувчининг тавсиялари ва қоидаларига мувофиқ монтаж ишларини амалга оширишади.

Imzo фабрикасига юклатилган вазифа - бу Ўзбекистон аҳолисини янада сифатли маҳсулот билан таъминлаш ва дераза саноатида технологик тараққиётни тарғиб қилиш. Технология олами бизга ҳар куни янги имкониятлар доирасини очиб берувчи янада ақллироқ таклифлар билдирмоқда.

Биз Imzo фабрикасининг катта салоҳиятига ҳамда у ишлаб чиқараётган деразаларининг сифати юқори баҳоланишига ишонч билдирамиз. Келажакда ассортиментни кенгайтириш бўйича жаҳон стандартларига жавоб берувчи ва истеъмолчининг талабини қондирувчи истиқболли режалар тузмоқдамиз. Сизнинг ишончингиз ва мамлакатимиз келажаги биз учун қадрли! Биз ўлкамизнинг равнақи ва гуллаб-яшнаши учун ҳар томонлама хизмат қилишга тайёрмиз.
Imzo фабрикаси деразалари - янги Европа стандарти Ўзбекистонда!

Мурожаат учун телефонлар: (99871) 207-77-77
Расмий сайт: imzogroup.uz, www.imzo.uz

Реклама ҳуқуқлари асосида. 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 8714 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 9116 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9887 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 35212 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51672 Жамият
Пентагон раҳбари Ироққа эълон қилинмаган ташриф билан келди
12:26 40 Жаҳон
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 307 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 411 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 317 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Кўпроқ янгиликлар