ИШИД террористик гуруҳидан озод этилган Ироқнинг Рамади шаҳрида бир нечта оммавий қабрлар аниқланди. Уларда, жангарилар қатл этган ҳарбий хизматчилар ва маҳаллий аҳоли вакиллари жасадларининг қолдиқлари бор. Бу ҳақда, Рамади прокурори вазифасини бажарувчи Иброҳим ал Усиж маълум қилган.

"Шаҳар жанубида топилган учта оммавий қабрда Ироқ армияси ва маҳаллий фуқароларнинг 30 дан ортиқ вакилларининг жасади аниқланган. Улар террорчилар шаҳарни назорат қилган вақтларда ўлдирилган".

Унинг айтишича, биродарлик қабрлари шаҳар стадиони яқинида топилган. Ал-Усижнинг қўшимча қилишича, асосан Ироқ аскарлари қолдиқлари бўлган қабрларда бир неча боланинг жасади ҳам бор.

Айни вақтда, қолдиқлар, шахсини аниқлаш мақсадида тиббий экспертизага юборилган.
Шу йилнинг февраль ойи ўрталарида, ИИВнинг Анбар вилоятидаги вакили, ушбу вилоят маъмурий маркази бўлган Рамади шаҳрининг шарқий чеккасидаги Ас Суфия туманида камида 50 киши дафн этилган қабр топилганини эълон қилган эди.

Январь ойида эса, Рамадининг қоқ марказида жойлашган Ал-Жамаийя туманида жангарилар қурбонига айланган 40дан ортиқ ироқлик ҳарбийнинг жасади топилган эди.
Ироқ ҳукумати Анбар вилояти маъмурий маркази Рамади шаҳрини 2015 йил декабрида озод қилган эди.