Lamborghini’нинг Монреалдаги дилери сотувга бор-йўғи 1,8 км йўл юрган Lamborghini Diablo SV 1999 купесини қўйди. 1999 йилда ишлаб чиқарилган машина 499 минг 900 долларга баҳоланди.

Машина сотилиши ҳақидаги эълонда автомобиль "идеал" ҳолатда эканлиги айтилган. Машинанинг жиҳозлари рўйхатида барқарорлаштириш тизими, климат-контроль ва чарм салон бор. Машинанинг суратларига кўра, унинг ичи ҳам жуда яхши, деярли заводдан чиққандаги кўринишда. Машина 17 йил қаерда ва унинг нечта эгаси бўлгани номаъумл.

Lamborghini Diablo суперкари 1990 йилдан 2001 йилгача ишлаб чиқарилган. Машинанинг SV версияси 510 от кучига эга V12 двигатели ва орқа приводли бўлиб, 1995 йилда биринчи бор ишлаб чиқарилган. 1999 йилда модель рестайлингга учраган: купе йиғилувчи фаралардан маҳрум бўлган, асбоблар панели ўзгартирилган. Итальян маркаси 11 йил ичида ҳаммаси бўлиб 2884 дона Lamborghini Diablo ишлаб чиқарган.

Суперкардан кейин Murcielago суперкари 2001 йилдан 2010 йилгача ишлаб чиқарилган. Murcielago ўрнига ўз навбатида Aventador модели келган, у 2011 йилдан бошлаб ишлаб чиқарилади.