19 апрель куни Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида амалга оширилган теракт қурбонлари сони 64 нафарга етган. Шунингдек, 347 киши жароҳатланган. Бу ҳақда мамлакат ИИВ матбуот хизмати бошлиғи Сиддиқ Сиддиқий маълумот берган.

19 апрель кунининг биринчи қисмида Афғонистон пойтахти Кобул марказида, АҚШ элчихонаси жойлашган ҳудудда рўй берган автомобилган ўрнатилган портловчи қурилма орқали теракт амалга оширилди.

Ушбу терактдан мақсад ҳудудда жойлашган Афғонистон хавфсизлик хизмати офисига зарар етказиш бўлган.

Ҳужум учун жавобгарликни толибонлар ўз зиммасига олган.