Баъзи ташқи ўйинчилар Суриядаги тузумни куч билан ағдаришни орзу қилмоқдалар, деб айтди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

"Башар Асад урушни юта оладими деган саволга келсак, уни ҳеч ким юта олмайди. Бу барча экспертлар томонидан тан олинмоқда. Бироқ, тузумни куч билан ағдариб ташламоқчи бўлган ташқи фронтда бир нечта алоҳида ўйинчилар бор, улар бунинг учун барча нарсани, жумладан Женевадаги музокараларни барбод қилишга ҳам ҳаракат қилмоқда. Фикримча, АҚШ ва Франция бундай ҳаракатларга қатъий қаршилар", деб айтди Лавров.

Лавров Россия Сурияга куч билан таъсир қилиш рўёбга чиқмаслиги учун барча нарсани қилишини айтди, чунки бу яна битта давлатнинг барбод бўлишига олиб келади.

"Биз ҳарбий қарор, куч билан таъсир қилиш устун бўлмаслиги учун барчасини қиламиз. Чунки бу минтақадаги якуний тартибсизликка, Ироқ ва Ливиядан кейин яна битта давлатнинг барбод бўлишига йўлдир. Яманни ҳам яхши кўринишда деб бўлмайди", деб айтди Лавров.

"Бундай режаларни тузувчиларни жавобгарликка тортиш керак", деб қўшимча қилди Лавров.

Лавров, шунингдек, Россия ва Франция "ярашув тартибига амал қилишга эришиш, унинг бузилишининг олдини олиш, мамлакатдаги муҳтожларга инсонпарварлик ёрдамининг етиб боришини кенгайтиришда ёрдам беришни давом эттириш" зарур деб ҳисоблашларини таъкидлаб ўтди.