Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо UNICEF ҳомийлиги остида ўтказиладиган хайрия учрашувида Англия терма жамоаси бош мураббийи бўлади. Инглизлар бу учрашувда жаҳон терма жамоасига қарши майдонга чиқади. Бу ҳақда ўйин ташкилотчиларига асосланган ҳолда AFP хабар тарқатган.

Бу учрашув 5 июнь куни "Манчестер Юнайтед" ўз уй учрашувларини ўтказадиган "Олд Траффорд" стадионида бўлиб ўтади.

Бундан олдин ҳам Моуриньо хайрия учрашувида иштирок этган, ўшанда у жаҳон терма жамоасини бошқариб, Англия терма жамоаси устидан ғалаба қилганди.

"Мен бундай учрашувларда икки томонда туриб ҳам ғалабага эришган илк мураббийга айланмоқчиман", деган у.

Бу учрашувга жаҳон терма жамоасини "Лестер" жамоаси бош мураббийи Клаудио Раньери бошлаб келади.