Шу йил аввалида суратга олинган видеода тасвирланган тўнғир ва унинг устида “сайр” қилаётган мушук кўпчиликнинг завқини келтирмоқда.

Тўнғизни Латвияда автомобилларни таъмирловчи усталар ўрмон ҳудудида топиб боқиб олишган. Шундан буён у турли кулгили ҳаракатлари билан одамларни хурсанд қилиб юради. Усталардан биринг сўзига кўра, “у ўзини худди уй кучугидек тутади”.

Тўнғиз ҳатто ўзининг янги вазифаси мушукни миндириб юришга ҳам қарши эмас. Тўнғиз ёввойи бўлишига қарамасдан одамларга дўстона муносабатда бўлади.