Наманган вилоятида “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди

Жамият 20 Апрель 2016 829

19 апрель куни Наманган вилоятининг 1 та шаҳар, 4 та туманида шундан, Наманган шаҳри, Косонсой, Тўрақўрғон, Уйчи, Наманган туманларидаги 49 та умумтаълим мактаблари, 24 та касб-ҳунар коллежи, 1 та олий таълим муассасасида 4 та маданият ва аҳоли дам олиш марказида “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирларда 100 нафардан зиёд таниқли санъаткор ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб, уларда жами 18 798 нафар, шундан 11 155 нафари умумтаълим мактаб ўқувчилари, жами 1 295 нафар маданият ва аҳоли дам олиш марказида 5 048 нафар коллеж ўқувчилари 1 300 нафар олий таълим муассасаси талабаларининг иштироки таъминланди.

Тадбирларда иштирок этган Ўзбекистон халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар ва маданият ходимлари, Ўзбекистон халқ шоир ва ёзувчилари ўқувчи ва талаба ёшларга мустақилликка қадар бўлган давр ва мустақиликдан сўнг эришилган ютуқлар, амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларни солиштириб, яратилган имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга, Ватанга, жамиятга муносиб фарзанд бўлишга чақирдилар.

Тарғибот тадбирлари 23 апрелга қадар давом этади.

Кўпроқ янгиликлар