Испания ОАВи «Барселона» жамоаси ҳужумчиси Неймарнинг бадхулқлиги борасида навбатдаги хабарни тарқатди.

Бундан олдинроқ, бразилиялик бу футболчининг Испания чемпионати, 33-турида «Валенсия»га қарши кечган учрашувда асабларини жиловлай олмагани ва рақиб ҳимоячиси Антонио Барраган билан аввал майдонда жанжаллашгани, кейин унга қарата майдон ташқарисида бутилка улоқтиргани ҳақида хабар берилганди.

Унга бу иши учун дисквалификация қўлланиши мумкин.

Movistar+ нашри хабарига кўра, Неймар ўша ўйин вақтида нафақат рақибга, балки ўз жамоадошларига ҳам ёмон муносабатда бўлган.

Хорди Альба ҳам мазкур ўйинда унинг «қурбони» бўлган. Вазиятларнинг бирида Неймар Альбани ўзига пас бермагани учун ножоиз сўзлар билан ҳақоратлаган ва киноя билан унда қандайдир муаммо бор-йўқлигини сўраган.

«Барселона»га Неймарнинг ҳаёт тарзи ёқмаяпти