Нью-Йоркдаги Эмпайр-стейт-билдинг биноси Трамп ва Клинтоннинг ғалабаси шарафига турли рангларда ёритилди

Жаҳон 20 Апрель 2016 389

Нью-Йорк рамзи ва дунёдаги энг баланд бинолардан бири ҳисобланувчи Эмпайр-стейт-билдинг биноси Нью-Йорк штатида ўтказилган, АҚШ президенти лавозимига Демократлар ва Республикачилар партияларининг бирламчи сайловларида номзодларнинг ғалабаси шарафига турли рангларда ёритиб турилди.

Штатдаги бирламчи сайловда республикачи номзод Дональд Трамп ғалабаси шарафига бино қизил ранг, демократлар номзоди Хиллари Клинтон ғалабаси шарафига эса кўк ранг билан ёритилди.

Бошқа номзодлар ғолиб бўлган тақдирда бино улар томонидан аввалроқ танланган рангларга бурканиши керак эди.

Клинтон ва Трамп бу сайловларда ўз рақибларидан ўзиб кетдилар.

Кўпроқ янгиликлар