ОАВ: Хитой қитъалараро янги баллистик ракетани синовдан ўтказди

Жаҳон 20 Апрель 2016 439

Хитой 10та жанговар каллак ўрнатилган DF-41 русумли энг янги қитъалараро баллистик ракетани синаб кўрди. Бу ҳақда The Washington Free Beacon хабар берган.

Пентагон вакилларининг нашрга маълум қилишларича, Америка разведка сунъий йўлдошлари ва қуруқликдаги кузатув ускуналари ҳар бири ўз бошқарувига эга иккита каллакнинг ракетадан ажралганини қайд этишган. Бунда парвоз қаердан амалга оширилгани хабар қилинмаган.

Америка разведка хизматларига кўра, ракета 10 минг километрдан кўпроқ масофага уча олади. Бу эса Хитойдан АҚШнинг исталган ҳудудини 30 дақиқа ичида нишонга олиб, зарба бериш учун етарлидир.

Нашрнинг ёзишича, DF-41 ракетасининг аввалги синов парвози Хитойнинг марказий провинцияси Шаньсидаги Учжай полигонидан ўтган йилнинг декабрида амалга оширилган эди. Навбатдаги синов эса, Хитой ва АҚШнинг жанубий Хитой денгизида манфаатлари тобора тўқнаш келаётган бир пайтга тўғри келди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4645 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5512 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21036 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49906 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5287 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3317 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 5642 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3037 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 4734 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4475 Технология
Кўпроқ янгиликлар