Кувайт нефтчилар касаба уюшмаси Кувайтда нефть ва газ объектлари ишчиларининг иш тўхтатиши якунланганини маълум қилди. 

Бу ҳақда маҳаллий Al Jarida нашри твиттерда хабар берди.

Аввалроқ Bloomberg агентлиги Кувайтда нефть қазиб олиш ҳажми норозилик намойишлари сабабли 60 фоизга қисқариб кетганини маълум қилганди.

Нефтчиларнинг норозилигига ҳукуматнинг маошлар ва ижтимоий тўловларни қисқартиришни режалаштираётгани сабаб бўлган. Намойишларда минглаб одамлар иштирок этди.