Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқич 5-турида «Бунёдкор» Қатарнинг «Лаҳвия» клубини қабул қилди.

Учрашувда мезбонлар 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Карим Будиаф ва Муҳаммад Мунтари 65 ва 79 дақиқаларда урган голлар «Бунёдкор»ни ОЧЛдан чиқариб юборди.

Ушбу мағлубиятдан кейин «Бунёдкор» 2 очко билан муддатидан аввал гуруҳда сўнгги ўринни банд этиб бўлди. Энди сўнгги 6-тур ўйини тошкентликлар учун расмиятчилик мақомида ўтади.

Осиё Чемпионлар лигаси, 5-тур
В гуруҳи
«Бунёдкор»: – «Лаҳвия» - 0:2
Голлар: 0:1 - 65 Карим Будиаф, 0:2 - 79 Муҳаммад Мунтари.
«Бунёдкор»: Мурод Зухуров, Акмал Шораҳмедов, Юрица Булят, Акром Комилов, Рустам Ашурматов, Жавлон Иброҳимов, Отабек Шукуров (Шакер Зуаги, 69), Сато Минори, Элдор Шомуродов, Баҳодир Насимов (Шаҳзод Нурматов, 46), Достон Ҳамдамов (Забиҳилло Ўринбоев, 78).
«Лаҳвия»: 40.Амин Лекомт, 2.Муса, 3.Аҳмад Ёсир Абдулраҳмон, 7.Холид Муфта, 10.Нам Таэ Хи, 11.Муҳаммад Мунтари, 12.Карим Будиаф, 14.Муҳаммад Тресор, 20.Али Ҳассан Афиф, 23.Аҳмад Эл Сайид, 70.Исмоил Муҳаммад.