Олот туманини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 140 млн доллар маблағ ажратилади

Ўзбекистон 20 Апрель 2016 879

Бухоро вилоятининг Олот туманини ичимлик суви билан таъминлаш учун қувур ўрнатилади. Бу ҳақда 19 апрель куни Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси қурилиши бошланиши муносабати билан ўтказилган тантанали тош қўйиш маросими вақтида маълум қилган.

Унинг айтишича, ушбу мақсадида ҳукумат томонидан 140 млн доллар миқдоридаги маблағ ажратилади.

Ҳукумат раҳбари шунингдек, шу йилнинг 25 августидан бошлаб Тошкентдан Бухорога тезюрар поезд қатнаши йўлга қўйилиши ва бу масофа аввалгидек 5,5 соат ўрнига 3,5 соат ичида босиб ўтилиши ҳақида гапирган.

Кўпроқ янгиликлар