Ўзбекистондаги супермаркет ва бизнес-марказларида алоқа сифати яхшиланади

Ўзбекистон 20 Апрель 2016 796

Мобиль алоқа бўйича миллий оператор, йирик иншоотларда алоқа сифатини яхшилаш мақсадида чоралар кўрмоқда, дейилади Uzmobile расмий саҳифасида.

Маълумотларни узатишни сифатли таъминлаш мақсадида, оператор Lamp Site база станцияларини ўрнатмоқда. Улар, савдо марказлари, кўргазмалар зали, бизнес марказлар каби катта майдонли бинолар ичида алоқа сифатини яхшилашга хизмат қилади.

Компания маълумотларига кўра, янги ускуна Тошкентдаги "Самарқанд дарвоза" савдо-кўнгилочар мажмуасида синовдан ўтказилмоқда. Бу ерда, Мобиль оператори мижозлари алоқа сифати ва мобиль интернет тезлигини синаб кўришлари мумкин.

Яқин орада, миллий оператор янги технологияларни ижтимоий моҳият касб этувчи иншоотлар ва жамоат жойларига ҳам ўрнатишни бошлайди.

2020 йилга келиб, ўзбек мобиль алоқа операторлари, ўз база станцияларини 6 мингтагача етказади. Тизимда модернизация ишларини олиб боришда асосий эътибор 3G, 4G ва LTE технологияларини жорий этишга қаратилган.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 39705 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44826 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6631 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18102 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Бекободда мўъжаз шаҳарча барпо этиш бўйича кўрсатмалар берди
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 250 Жамият
Кун фотоси: Шавкат Мирзиёев Бекободдаги боғчалардан бирида
Халқ таълим вазири: Бор далага, деса, далага чопқиллаб чиқиб кетавермайди-ку?!
15:45 795 Жамият
Тошкентда «Тозалаш-антитеррор» тадбири доирасида 90 киши қўлга олинди
15:40 2143 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар