ЎзМТДП томонидан “Тарихдан садо бергувчи обод гўшалар” номли ёшлар акцияси ўтказилди

Жамият 20 Апрель 2016 714

ЎзМТДП Янгиобод туман партия ташкилоти “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан туман ҳудудидаги “Хўжамушкент ота” зиёратгоҳида “Юртим тарихини ўрганаман” шиори остида “Тарихдан садо бергувчи обод гўшалар” номли ёшлар акцияси ўтказилди.

Акция туман Маънавият тарғибот маркази билан ҳамкорликда партия “Ёшлар қаноти” фаоллари томонидан “Хўжамушкент ота” зиёратгоҳида ҳашар уюштирилиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Атроф-муҳит тозаланиб, йўлак четига экилган атиргуллар таги юмшатилди. Дарахтларга ишлов берилди,оқланди, таглари юмшатилди. Гул кўчатлари экилди. Зиёратгоҳ майдони бегона ўт, ҳас-хашаклар, кераксиз чиқиндилардан тозаланди.

Акция давоми Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Сабоҳат Абдураҳмонова ёшларга зиёратгоҳ тўғрисидаги ривоятларни айтиб, ушбу қадамжо тўғрисида тушунчалар бериб ўтди. Минг йиллар ўтибдики, кароматгўй авлиё ёвдан қочиб келиб жон сақлаган жойдан отилиб чиққан булоқлар Ният булоқ, Мурод булоқ, Иситма булоқ каби номлар билан аталиб, хаста кўнгиллар учун малҳам вазифасини ўтаб келмоқда.

Туманимизда “Хўжамушкент ота” зиёратгоҳидан ташқари Ҳавотоғ қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида “Чанговул ота”, Сармич ҚФЙ ҳудудида “Бутатошвали” каби зиёратгоҳ ва “Рустамазиз ота”, “Кўктўнли ота”, “Қўлтиқазиз”, “Ғойиб ота”, “Чўқмозорбобо”, “Тешиктош бобо”, “Чангалазиз” каби ўндан ортиқ қадамжоларимиз бор- дейди ЎзМТДП Янгиобот туман партия ташкилоти раиси Ҳайдарқул Муқимов.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95642 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46521 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51702 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9337 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20136 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 306 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 142 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 652 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 838 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 534 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар