Лондон шаҳри мэри Борис Жонсон Трафальгар майдонига ўрнатилган Пальмира ёдгорлиги нусхасини очди. У II асрга оид Пальмира тархидан гувоҳлик берувчи Триумфаль арк нусхасидир. Ушбу ёдгорликни ИШИД жангарилари вайрон қилган эди.

Рақамли археология институти иштирокида Италияда кичрайтирилган нусхада ясалган Арк нусхаси Буюк Британия пойтахтида 3 кун туради. Шундан сўнг, Дубай ва Нью-Йоркка йўл олади. Қайта тикланган «Арк» — айтиш мумкинки, Пальмиранинг қайта тикланган қадимги ёдгорликлари тимсолидир.

Хабарларга кўра, реконструкция ишларида бутун дунёдан етакчи мутахассислар иштирок этиши режалаштирилган.