«Манчестер Сити» жамоаси бош мураббийи Мануэль Пеллегрини фаолиятини Франциянинг «ПСЖ» жамоасида давом эттириши мумкин.

AS нашри хабарига кўра, чилилик мутахассис мавсум якунида ўз ўрнини Хосеп Гвардиола эгаллашидан кейин ишсиз қолмайди. Хабар қилинишича, «ПСЖ» раҳбарияти Пеллегрини номзодини Лоран Блан ўрнига бош мураббий этиб тайинлаш учун кўриб чиқмоқда. Блан ЕЧЛда айнан Пеллегрини бошқарувидаги жамоадан мағлуб бўлиб, чорак финалда турнирни тарк этган ва раҳбарият ишончини оқлолмаганди.

Бундан аввалроқ, ушбу мутахассис «Зенит» билан музокара ўтказгани ҳақида хабар берилганди.