Ислом Каримов Россияга расмий ташриф уюштиради

Ўзбекистон 20 Апрель 2016 1994

Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримовни Москвада кутади. Бу ҳақда у хориж давлатлари элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олиш маросимида маълум қилган.

Бугунги маросимда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Баҳром Ашрафхонов Россия президенти Владимир Путинга ишонч ёрлиғини топширган.

Ёрлиқни қабул қилар экан, Владимир Путин Россияда Ўзбекистон билан «яқин иттифоқчилик руҳида кечаётган» муносабатлар юқори баҳоланишини таъкидлаб ўтди

У Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 25-26 апрель кунлари Россия Федерациясига қиладиган расмий ташрифи икки томонлама муносабатларни янада чуқурлаштиришига ишонч билдирди.

Путин Россия Тошкентнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти раиси сифатида ўтган йили Уфада ўтказилган ШҲТ саммитида қабул қилинган қарорлар, жумладан, ташкилот таркибини кенгайтириш бўйича олиб бораётган ишларини қўллаб-қувватлашини ҳам қайд этиб ўтди.

Бундан аввалроқ, Ислом Каримов 25 апрель куни ҳарбий жўнатмалар масаласини муҳокама қилиш учун Москвага бориши ҳақида хабар қилинганди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28495 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64355 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 7959 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 124622 Жамият
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:46 2 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:31 496 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Мейвезер ва Макгрегор баҳсидан ҳам муҳимроқ жанг
17:16 2207 Спорт
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
16:40 13003 Жамият
Хитой ривожланган давлат бўлиш учун нима қилмоқда?
Кўпроқ янгиликлар