Синдзо Абэ Кюсюдаги зилзила туфайли Европага сафари дастурини қисқартиради

Жаҳон 20 Апрель 2016 406

Япония бош вазири Синдзо Абэ майдаги "катта еттилик" саммити олдидан Европага сафари дастурини Кюсю оролидаги зилзилалар сабабли қисқартирмоқчи. Бу ҳақда Nikkei нашри хабар бермоқда.

Дастлаб Абэнинг Японияда бир қатор дам олиш кунлари бўладиган апрель охири-май бошида Буюк Британия, Германия, Италия, Швейцария ва Бельгияга ташриф буюриши режалаштирилганди. Япон ОАВ таъкидлагандек, бундан кейин Абэнинг Россияга норасмий сафари белгиланганди. Абэ Россияга 6 майда келиши мумкинлиги айтилган.

"Бироқ вайронакор зилзилалардан кейинги афтершоклар давом этаётгани сабабли бош вазирнинг Японияда бўлмаслиги вақтини иложи борича қисқартириш керак, деган фикр бор", деб ёзди газета. Энди Абэнинг Европа давлатларига сафари май бошида ўтиши кутилмоқда.

12 апрелда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Мўғулистон, Япония ва Хитой ОАВга берган интервьюсида Абэ яқин орада Россияга келишини айтганди.

Кюсюдаги 6,5 магнитудали 1-зилзила 14 апрелда юз берган ва катта талофатлар келтириб чиқарган. Бу зилзиладан кейин 100 дан ортиқ кучсизроқ зилзилалар бўлиб турган ва 15 апрель кечки пайт магнитудаси 7,3 гача етган бир қатор кучли зилзилалар юз берган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 101698 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 48296 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52684 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9753 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20449 Ўзбекистон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 654 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 542 Жаҳон
Трампни руҳшуносга юбориш таклиф этилди
07:32 1303 Жаҳон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 2132 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 764 Жамият
Кўпроқ янгиликлар