Йўловчиларни самолёт бортига киритиш чоғида стюардессаларнинг бири қўлларини ортига қилиб туради. Сезгир саёҳатчи бу ҳолат диққат қаратади. Баъзилар стюардесслар нимадир яшираётганидан гумон қилиши мумкин.

Борт кузатувчиларининг бу кичик сирини блогер ва саёҳатчи Сергей Анашкевич ошкор қилди.

Маълум бўлишича, учиш олдидан стюардессалар йўловчилар сонини аниқ билишлари керак. Адашиб кетмаслик учун эса шу суратдагидек кликер-ҳисоблагичдан фойдаланишади.

Бу жараёнга ортиқча эътибор тортмаслик учун улар қўлларни орқада тутади. Баъзан саноқ ҳамма ўз жойига ўрнашиб олганидан сўнг олиб борилади, баъзан икки мартадан: бортга кириш чоғида ва қатор оралаб санаб чиқишга тўғри келади.