Animal Planet тасвирга олиш гуруҳи Баррани ороли яқинидаги инсон қадами етмаган оролда қолиб кетган одамни қутқарди.

Гуруҳ Жереми Уэйд иштирокида Австралия шимолида “Денгиз махлуқлари” (“Речные монстры”) дастурини суратга олаётган эди.

Йўқолиб қолган одам Тремайн исмли балиқчи экани маълум бўлди.

Эркак ташналикдан азият чеккан ва тиббий ёрдамга муҳтож бўлган. У устрицалар овлаш учун оролга йўл олгани, бироқ қайиқни бошқара олмай, океанга сузиб кетганини сўзлаб берган.

“Робинзон” икки кун давомида жазирама қуёш остида қолиб кетган ва ташналикдан ҳалок бўлиши ҳам мумкин эди. Чунки оролда чучук сув бўлмаган.