Суриянинг Идлиб вилояти ҳудудида амалга оширилган ҳаво зарбалари туфайли 44 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Syrian Observatory for Human Rights хабар тарқатган.

Маълум қилинишича, Мааррет-эн-Нууман шаҳридаги бозорга авиазарба берилиши туфайли 37 киши ҳалок бўлган, Кафр-Наблдаги ҳужум натижасида эса 7 киши қурбон бўлган. Бу икки шаҳар ҳам Сурия мухолифати назорати остида ҳисобланади.

Ҳуқуқ ҳимоячилари бу авиазарбалар Сурия ҳукумати томонидан берилганини айтишмоқда.

АҚШ Давлат департаменти вакили Жон Кирби ҳам бу авиазарбалар Сурия ҳукумати авиацияси томонидан амалга оширилганини тахмин қилган.

Февраль ойи охирида тузилган сулҳга кейинги кунларда амал қилинмаслик ҳолатлари кузатилмоқда.