Тадқиқотчилар узоқ ўтириб ишлаш зиёнлигини таъкидлашди

Жамият 20 Апрель 2016 599

Жанубий Дания Университети амалиёт ва соғлик бўйича Миллий илмий-тадқиқот маркази ва Сидней университети тадқиқотчилари ўтириб ишлаш соатларини камайтириш саломатликка ижобий таъсир этишини исботлаб беришди. Тадқиқот International Journal of Epidemiology журналида чоп этилди.

Олимлар ўтириб ишлаш вақтини камайтириш имконини берувчи методика ишлаб чиқишди. Натижалар шуни кўрсатдики, агар инсон (саккиз соатлик иш куни бўйича) бир ой давомида 71 дақиқа камроқ ўтирса, бу унга танада ёғлар эриши эвазига вазнни 0,61 фоизга камайтиришга ёрдам беради.

Тадқиқотда даниялик ва гренландиялик 317 нафар офис ишчиси иштирок этди. Уларни тасодифий тартибда назорат ёки тажриба гуруҳларига бўлинди. Тажриба орқали иштирокчиларнинг ҳафтада беш кунлик иш давомида қанча вақт ўтириб ишлагани ўлчанди.

Бир ойдан сўнг тажриба гуруҳидагилар назорат гуруҳидагиларга нисбатан 71 дақиқа кам ўтириб ишлашган. Уч ойдан сўнг бу фарқ 48 дақиқага қисқарган. Қадамлар сони эса биринчи ойда етти фоизга, уч ой давомида эса саккиз фоизга кўп бўлган. Олти фоиздан камроқ қатнашчи тик оёқда ўтказиладиган вақт миқдорининг ортиши билан боғлиқ ноқулайликлардан арз қилган.

Олимларнинг таъкидлашича, офис ишчилари “мубтало” бўлган узоқ ўтиришни тақозо этувчи ҳаёт тарзи семизлик, юрак-қонтомир тизими муаммолари ва бошқа хасталикларнинг асосий сабаби бўлиб хизмат қилади.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46252 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7196 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18499 Ўзбекистон
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1092 Спорт
Мирзиёев Бекободдаги барча хонадонларни иситиш мосламалари билан таъминлашга кўрсатма берди
Кўпроқ янгиликлар