Тошкентда тиббиёт кўргазмаси иш бошлади

Жамият 20 Апрель 2016 739

19 апрель куни Ўзэкспомарказ кўргазмалар мажмуасида Ўзбекистоннинг асосий тиббиёт кўргазмаси - TIHE 2016 бошланди. Ўзбекистоннинг энг йирик тиббиёт кўргазмаси тиббиётнинг барча муҳим бўлимларини қамраб олган: тиббиёт ускуналари, фармацевтика, эстетик тиббиёт, стоматология.

Кўргазманинг ўзига хослиги шундаки, битта майдонда тиббиёт инновацияларининг барча спектралари намойиш этилган:

“TIHE” – тиббиёт мосламалари, материаллари ва маҳсулотларига ихтисослашган кўргазма.

“AptekaExpo Central Asia” – дори-дармон маҳсулотлари, дорихона ускуналари ва мебелларига ихтисослашган кўргазма.

“Stomatology Uzbekistan” – стоматологик ускуналар ва сарфланадиган материалларга йўналтирилган кўргазма.

TIHE 2016 Ўзбекистон тиббиёт саноатининг асосий халқаро форуми "ITE Uzbekistan” халқаро кўргазма компанияси томонидан соғлиқни сақлаш вазирлиги, ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ўзбекистон сармоя ва савдо ташкилоти, “Ўзфармсаноат” давлат акционерлик компанияси, “Ўзтибтехника” МЧЖ, Ўзбекистон стоматологлари Ассоциацияси ва Ўзбекистон савдо-саноат палатаси кўмагида ташкиллаштирилди.

TIHE кўргазмасида бу йил ўртача 25 мамлакатдан ўртача 200та компания иштирок этмоқда. Кўргазманинг доимий қатнашчилари қаторида Германия, Италия, Швейцария, Буюк Британия, Ҳиндистон, Хитой, Россия каби етакчи ишлаб чиқарувчилар бор.

2015 йилда кўргазмага 22 мамлакатдан 8095 нафар одам ташриф буюрган.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 10527 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 47105 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 77616 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 41282 Lifestyle
Тахиатош туманига ҳоким тайинланди
Қорақалпоғистонда электр таъминоти корхонаси ходими ўзи ёзган 1,5 млн сўмлик жаримани ўз ҳисобидан тўлади
18:18 428 Жамият
Австралия биткоинларга оид қонунчиликни кучайтиради
Генерал Лининг эвараси Шарлотсвиллдаги тўқнашувларни қоралаб чиқди
18:11 124 Жаҳон
Греция Европанинг газ марказига айланиши мумкин
18:06 637 Жаҳон
Ecover — уй, хонадон ва биноларни қишда иссиқ, ёзда салқин қиладиган замонавий маҳсулот
Кўпроқ янгиликлар