Трамп ва Клинтон нью-йоркликларга миннатдорчилик изҳор қилди

Жаҳон 20 Апрель 2016 405

Праймериз ғолиблари Демократик ва Республикачилар партиясидан Ҳиллари Клинтон ва Дональд Трамп нью-йоркликларга ёрдам-далда учун миннатдорчилик билдиришди.

“Раҳмат, Нью-Йорк. Сиз (шаҳар аҳолиси) менга 16 йил аввал ишонган эдингиз ва бугун яна ишонч билдирдингиз. Маен сиз учун курашишдан ҳеч қачон тўхтамайман”, - дея ёзилади Клинтоннинг расмий твиттерида.

Ўз навбатида Трамп ҳам твиттер саҳифасида: “Раҳмат, Нью-Йорк! Мен ҳеч қачон унутмайман”, - деб ёзиб қўйган.

Нью-Йоркдаги праймеризда Трамп ва Клинтон рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмасдан ғолиб бўлди.

Бундан олдинроқ, Нью-Йоркдаги Эмпайр-стейт-билдинг биноси Трамп ва Клинтоннинг ғалабаси шарафига турли рангларда ёритилгани ҳақида хабар берилганди.

Кўпроқ янгиликлар