Туркиянинг Қараман вилоятидаги диний мактаб ўқитувчиси ўқувчиларга хиралик қилгани учун суд қарори билан 508 йилу 3 ойлик қамоқ жазосига маҳкум қилинди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Судланувчи 12-14 ёшдаги 10 нафар ўқувчига нисбатан жинсий зўравонликда айбдор деб топилди.

Судланувчининг ўзи айбини тан олди, бироқ берган кўрсатмаларидан воз кечди ва улар босим остида олинганини айтди.