Америкалик “қаҳрамон” актёр Вин Дизель ўзининг фейсбукдаги саҳифасида “Форсаж-8”нинг “якка-ёлғиз” постерини намойиш этди.

“Форсаж”нинг саккизинчи қисми вафот этган Пол Уокер иштирок этмайдиган биринчи фильм. Янги постерда Дизель ҳамкасбининг йўқлигига урғу бериш ниятида ёлғиз суратга тушган.

“Олдинда янги йўллар кутмоқда”, — дейди у.

Уокер 2013 йилда оламдан ўтди. Еттинчи “Форсаж” устида олиб борилаётган ишлар давом этган ва картина 2015 йили кинопрокатга қўйилди. Фильм 1,5 миллиард доллар фойда келтирган.