Warner Bros. ва Miral кинокомпаниялари БААда 1 миллиард доллар қийматидаги Бэтмен ва Супермен боғини қуради

Жаҳон 20 Апрель 2016 428

Warner Bros. ва Miral Asset Management компаниялари Абу-Даби (БАА)да 1 миллиард доллар қийматидаги мавзули боғ яратишни режалаштирди. Яс оролидаги кўнгилочар мажмуада Бэтмен, Супермен, Мўъжизавий аёл, Скуби-ду ва киностудиянинг бошқа кўплаб машҳур қаҳрамонларига бағишланган аттракционлар қурилади. Бу ҳақида Variety нашри хабар беради.

Истироҳат боғининг очилиш маросими 2018 йилга мўлжалланган. Унинг ҳудудида меҳмонхона, шунингдек, Бэтмен ва Суперменнинг туғилган шаҳри — Готэм ҳамда Метрополис ҳам қад ростлайди.

Яс оролида шу кунгача “Формула-1” майдони, Ferrari мавзули боғи ва аквапарк мавжуд бўлиб, Warner ва Miral қайд этишича, уларнинг Warner Bros. World Abu Dhabi мажмуаси 2015 йилда оролга ташриф буюрган 25 миллиондан ортиқ меҳмонлар сонини 2018 йилда 30 миллионга оширишга муваффақ бўлади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27480 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14502 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55659 Жамият
«Барселона» энди Ди Марияни сотиб олишга ҳаракат қилади
23:50 4 Спорт
Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи
23:48 18 Жаҳон
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 80 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 1057 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 810 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 619 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 2070 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар