Хитой халқ банки (марказий банки), юаннинг долларга нисбатан курсини йил бошидан бери энг юқори кўрсаткичда мустаҳкамлади. Хитой марказий банки, бир долларни 6,4579 юанга тенг қилиб белгилаган. 19 апрель кунги расмий алмашув курси 1 долларга 6,4700 этиб тайинланган эди.

Хитой бош молия муассасаси 2016 йил 1 апрель куни ҳам бундан аввалги энг юқори кўрсаткични қайд этган эди. Ўшанда, бир доллар 6,4585 юанга тенг этиб белгиланган эди.

Экспертларнинг фикрича, Хитой ҳукумати маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида юанни Америка долларига нисбатан девальвацияси (қадрсизланиши)ни қасддан амалга оширмоқда. Бош вазир Ли Кэцян, Халқ банки раиси Чжоу Сяочуань ва бошқа расмий шахслар ушбу айбловларни бир неча бор инкор этишган ва Хитой расмий курсни қасддан туширишга қарши эканига ишонтиришганди.

ХХР раиси Си Цзиньпин ҳам АҚШ президенти Барак Обама билан Вашингтонда ўтказган учрашувида, экспортни қўллаб-қувватлаш мақсадида миллий валютани қадрсизлантириш режасига қарши фикр билдирган эди.