Японияда икки томонлама зиддият хавфи туфайли ташқи оролларни қўллаб-қувватловчи қонун қабул қилинди

Жаҳон 20 Апрель 2016 450

20 апрель куни Японияда ташқи оролларни қўллаб-қувватлаш ҳақида қонун қабул қилинди. Бу айниқса Хитой билан чегарадош иқтисодий ҳудудлар чизиғидаги оролларга тааллуқли. Қонундан мақсад - бу ҳудудларнинг Токио томонидан доимий назоратда бўлиши учун аҳолини макисмал даражада сақлаб қолиш.

Японияда янги қонун биринчи навбатда Токионинг жанубий префектураси Окинава ва Шарқий Хитой денгизидаги масофавий ороллардаги иштирокига йўналтирилган. Пенкин у ерда унча катта бўлмаган Сенкаку (Дяоюйдао) архипелагига даъвогар. У бу ноқонуний босиб олинган ҳудудни ўзига тегишли деб ҳисоблаб, уни қайтаришни талаб қилмоқда. Хитой чегарачилари деярли ҳар куни Япония ўзиники деб ҳисобловчи ҳудудга ўтишади. Токио бу ҳудудда икки томонлама низога сабаб бўлиш хавфи борлигини таъкидлайди.

Бугун парламентнинг юқори палатаси томонидан қабул қилинган қонун масофадаги оролларнинг аҳолисини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни кўзда тутади, шунингдек бу ердаги аҳолига Япониянинг асосий қисмлари билан алоқада бўлиши учун транспорт тизимини яхшилаш ва балиқчиликка ёрдам бериш ҳам қонунан тасдиқланган. Бундан аввал мазкур қонун қуйи палата томонидан тасдиқланганди.

Япониянинг саккиз префектурасидаги 70дан ортиқ ҳудуд алоҳида ажратилган. Уларнинг орасида Ребун, Рисири, Окусири ва Хоккайдо ороллари бор.

Кўпроқ янгиликлар