28 апрелда Сеулда "Invest in Uzbekistan" бизнес-форуми бўлиб ўтади

Жаҳон 21 Апрель 2016 404

2016 йил 28 апрель куни Жанубий Корея республикаси пойтахти Сеул шаҳрида "Invest in Uzbekistan" (Ўзбекистонга сармоя киритинг) бизнес-форуми бўлиб ўтади. У, Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитаси ва Корея биржаси ҳамкорлигида ташкил этилади.

Ўзбекистон ҳукуматининг 2016 йил 19 апрелдаги қарорига кўра, бош вазир биринчи ўринбосари раҳбарлигидаги расмий делегация таркиби тасдиқланди. Унда маҳаллий кимё ва электротехника саноати акционерлик жамиятлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, ёқилғи-энергетика мажмуаси, машинасозлик ва темир йўлда юк ташиш ҳамда истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш, молиявий ва бошқа хизматлар кўрсатиш соҳаси вакиллари қатнашади.

Бизнес-форумда Ўзбекистон иқтисодиётининг барча соҳаларида яратилган инвестицион имкониятлар намойиш этилади. Корейс компаниялари шунингдек, камида 15 фоиз хорижий капитални жалб этиш режалаштирилаётган 50дан ортиқ акционерлик жамияти молиявий-хўжалик юритиш фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлади.

2011 йилдан Ўзбекистонда Корея биржаси билан ҳамкорликда, 6 миллион долларлик қимматли қоғозлар бозорини модернизация қилиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Жорий йил охиригача, Ягона дастур-техник мажмуаси ишга туширилади, унда савдо, депозитар ва назорат тизимлари фаолияти умумлаштирилади.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6768 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56875 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37861 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38835 Lifestyle
Диққат, огоҳ бўлинг! «Мен Мажбурий ижро бюросиданман»
11:10 364 Жамият
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
11:09 149 Жамият
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 1120 Спорт
Кўпроқ янгиликлар