АҚШнинг Аляска штатининг Анкориж шаҳрида 20 апрелда енгил самолёт ҳалокатга учради. Бунинг оқибатида иккита экипаж аъзоси ва шунча йўловчи ҳалок бўлди, деб маълум қилмоқда маҳаллий ҳокимият.

Полиция маълумотига кўра, самолёт Анкориж аэропортидан парвозга кўтарилиши билан ҳалокатга учраган. Самолёт қулаётганда ундан чиққан овоз маҳаллий аҳолини ҳушёр торттиради ва улар оёққа туради. "Орадан қисқа вақт ўтгач улар қуюқ тутунга гувоҳ бўлишади", — деб аниқлик киритди шаҳар полицияси расмий вакили Женнифер Кастро.

Самолёт ўрмонга қулаган. Ҳаво кемасининг ерга келиб урилиши натижасида, аввал ёнилғи баки, сўнгра самолётнинг двигатели портлаган. Аэродром ўт ўчириш хизмати оловни ўрмонга ёйилишининг олдини олишга муваффақ бўлган.

Ҳалокат сабабларини ўрганишга киришилган.