Австарлиялик ҳарбийлар яна уч йил муддатга Афғонистонда қоладиган бўлди. Бу ҳақда Австралия қуролли кучларининг Яқин Шарқ ва Афғонистондаги контингенти қўмондани, ҳаво кучлари вице-маршали Тим Иннс маълум қилган.

"Айни дамда биз уч йилни Афғонистонда ўтказамиз. Бу вақт тугагач, бу масалани яна ўйлаб кўрамиз", — деди у.

Вице-маршалнинг таъкидлашича, Афғонистонда ҳарбий бўлинмалари мавжуд Ғарб давлатлари эътиборларини мамлакатда жойлашган ИШИД террорчилик ташкилотига қаратишгани маъқул.

"У жуда айёр, фаол ва шароитга мосланувчан душман", — деб ўтди Иннс.