BMW 7-Series автомобили харидорига Montblanc олтин ручкасини ҳадя қилади

Технология 21 Апрель 2016 755

BMW компанияси 7-Series седанининг юз йиллигига бағишланган The Next 100 Years («Келаси 100 йил») махсус русумини намойиш этди. Ушбу автомобилни сотиб олган харидорга эса, пероси 750 пробали оқ олтиндан ясалган Montblanc ручкаси ҳадя этилади.
The Next 100 Years модификацияси, интерьер ва экстерьерининг алоҳида услубда ишлов берилгани билан эътиборлидир. Махсус намуна атиги 100 дона ишлаб чиқилади. Ҳар бир машинанинг тартиб рақами марказий консолдаги идиш жойига ўйиб ёзилади.

«Еттилик»нинг кузови тўқ-кўк рангга бўялган ва кўплаб хромли қисмларга эга. Ўриндиқлар оқ рангли тери билан қопланган, шифти оқ тусли алькантара билан тўсилган. Эшик остонасига BMW Individual ёзуви қайд этилган. Бундан ташқари, автомобилга 20 дюймли дисклар ўрнатилади.

Ҳозирча, The Next 100 Years "еттилиги"нинг 450 от кучига эга, 4,4-литрли V8 моторли 750Li русуми ёки 600 от кучига эга 6,6-литрлик V12 двигатели билан жиҳозланган M760Li модификацияларига буюртма бериш мумкин. Йил давомида 740Le гидрид версияси ҳам сотувга чиқарилади. У 326 от кучига эга бўлади.

Айни дамда, юбилей серияси автомобили қанча туриши маълум эмас. The Next 100 Years BMW 7-Series учун буюртмалар қабул қилиниши муддати ҳам номаълум.

 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28622 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15326 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56438 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2090 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1626 Жаҳон
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1620 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1271 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1888 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 2526 Спорт
Кўпроқ янгиликлар