«Боко Ҳарам» жангарилари отларда ҳужумга ўтиб, Нигериядаги қишлоққа ўт қўйди

Жаҳон 21 Апрель 2016 442

«Боко Ҳарам» террорчи гуруҳининг отларга минган жангарилари Нигерия шимоли-шарқидаги қишлоқлардан бирига ҳужум уюштирди ва унга ўт қўйди. Франс Пресс агентлиги хабарига кўра, бу ҳужум натижасида 11 киши ўлдирилди.

Бу ҳодиса Даматуру шаҳридан 150 километр масофада жойлашган Занго қишлоғида содир бўлган.

"Жангарилар ярим тунда ҳужумга ўтди ва қишлоқдагиларни ўққа тута бошлади. Шундан сўнг маҳаллий аҳоли вакиллари жунглига қочган. Жангарилар эса қишлоқдаги уйларни тег-туги билан ёқиб юборган", дея ҳарбийларга кўмак бериш хизмати вакили Айсами Маммананинг сўзларини келтиради агентлик.

Шунга ўхшаш воқеа, 2 ҳафта олдин Гулани округида рўй берган, ўшанда ҳам отлиқлар отряди қишлоққа ҳужум уюштириб, 20 кишини ўлдирган эди.

Нигерия шимоли-шарқида «Боко Ҳарам» ташкилоти фаолият кўрсатмоқда. Бу гуруҳ вакиллари ғарбона ҳаётни инкор қилиб, бутун мамлакатга шариат қоидаларини жорий этмоқчи бўлади. Жангарилар мамлакат ичида тинимсиз терактлар ва ҳужумлар уюштириш билан чекланмасдан, Нигер, Камерун ва Чадга ҳам босқинлар амалга оширади.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17207 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22368 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11360 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12229 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40582 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52947 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47756 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 577 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 1096 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар