Бразилияда хавфли чивинларга қарши инсонга хос бўй таратувчи билбордлар ўрнатилади

Жаҳон 21 Апрель 2016 573

Бразилия Posterscope ва NBS реклама агентликлари Зика вируси тарқалишига қарши курашда ёрдам беришга мўлжалланган Mosquito Killer кампаниясини ишга туширди. Бу ҳақда The Verge хабар берди.

Кампания доирасида Рио-де-Жанейро кўчаларида одамга хос нафас ва тер ҳидини таратиш учун карбонат ангидриди ва сут кислотаси эритмасини ажратиб чиқарувчи иккита реклама лавҳалари ўрнатилди. Тахминларга кўра, бу чивинларни жалб қилиши лозим. Ҳашоротлар билборддан чиқа олмайди ва нобуд бўлади.

Ғоя муаллифлари интернетда шунга ўхшаш билбордларни ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмаларни юкладилар. Уларнинг сўзларига кўра, ушбу восита ҳашоротларни 2,5 километргача радиусдан жалб қила олади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти чивинлар қопқони вирусга қарши курашда қўл келиши мумкинлигини тан олди, бироқ уларнинг самарадорлик даражасини белгилаш учун яна тадқиқотлар ўтказиш зарур.

Экспертлар қопқондан чиқиб кетган чивинлар янада кўпроқ одамларга зиён келтириши мумкинлигидан хавфсирамоқда. Бундай хатар қопқон одамлар кўп йиғиладиган жойларга ўрнатилган ҳолатда юз бериши мумкин.

2015 йилнинг апрелидан буён Бразилияда 1,5 миллиондан ортиқ киши вирусни юқтиргани қайд этилган, яна 2 миллиарддан ортиқ кишига вирусни юқтириш хавфи таҳдид солади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31728 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69074 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9427 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131494 Жамият
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 3 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 496 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 3474 Спорт
Бундеслига. «Боруссия» ва «Ҳоффенҳайм» ғалаба билан бошлади
21:05 391 Спорт
Видео: рақс тушаётган минглаб роботлар Гиннесс рекордини ўрнатди
Кўпроқ янгиликлар