Давстатқўм: 2016 йилнинг 1-чорагида бозор хизматлари ҳажми 18601,6 млрд сўмни ташкил этди

Ўзбекистон 21 Апрель 2016 1259

Ўзбекистон Республикасида 2016-2020 йилларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш Дастурига мувофиқ, Ҳукумат томонидан хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда хизматлар соҳаси корхоналари фаолиятини балансли ривожлантириш ва диверсификациялашни таъминлаш, улар кўрсатадиган хизматларнинг рақобатбардошлиги ва сифатини оширишга йўналтирилган вазифалар амалга оширилиши ушбу соҳа жадал ривожланишига олиб келмоқда.

Натижада, 2016 йилнинг январь-марти ойларида, халқаро стандартларга мос келувчи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турлари бўйича маҳсулотларнинг (товарлар, ишлар, хизматларнинг) статистик таснифлагичи асосида шакллантирилган бозор хизматлари ҳажми 18601,6 млрд сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12,1 фоизга ўсди.

Жами хизматларнинг ўсиш суръати ортишига қуйидаги хизмат турлари катта таъсир кўрсатди: молиявий хизматлар (122,9 фоиз), соғлиқни сақлаш хизматлари (114,0 фоиз), савдо хизматлари (113,1 фоиз), кўчмас мулкка боғлиқ хизматлар (112.5 фоиз).

Хизматларнинг умумий ҳажмида энг катта улушни транспорт (30,3 фоиз), савдо (27,3 фоиз), молиявий хизматлар (11,9 фоиз), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (7,1 фоиз) эгаллайди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 44840 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15233 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95031 Ўзбекистон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 11 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 83 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1190 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1333 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 2865 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1839 Жамият
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 3175 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар