Мингдан ортиқ қутқарувчилар, шифокорлар ва бошқа мутахассислар кучли зилзиладан жабр кўрган Эквадорга ташриф буюрди. Бу ҳақида матбуот анжуманида мамлакат президенти Рафаэль Корреа маълум қилган.

Бугунги кунга қадар Эквадорга Боливия, Венесуэла, Куба, Колумбия, Мексика ва Панама ёрдам қўлини чўзди. Россия гуманитар ёрдам жўнатишга тайёр.

"Фалокат содир бўлган жойга мингдан ортиқ хорижий ва 600 эквадорлик қутқарувчилар келишди, - деди Корреа. - Хориждан ёрдам учун катта раҳмат".

Президентнинг сўзларига кўра, вайроналар остидан "54 нафар омон қолган, 525 нафар ҳалок бўлган кишиларни топиш"га муваффақ бўлинди. Жароҳат олганлар сони 5 минг киши атрофида.

Корреа шифокорлар тиббий дори-дармонлар етишмовчилигини ҳис қилишмаётганини маълум қилган.

Бундан ташқари, талофат минтақаларида касалликлар авж олмаслиги учун барча зарур чоралар кўрилмоқда.

7,8 магнитудали зилзила Эквадорда 16 апрель куни кечаси Манаби провинциясининг шимоли-ғарбидаги Педерналес шаҳри ҳудудида содир бўлди. Бунинг натижасида мамлакат тахминан 3 миллиард долларли зиён кўрди. Ҳукумат прогнозига кўра, мамлакатни қайта тиклаш учун бир неча йил керак бўлади.