Германияда ҳар йили 100 млрд евродан кўпроқ пул ювилади, деб хабар бермоқда Германия молия вазирлигининг ҳар ойлик ҳисоботига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Таъкидланишича, бундай битимлар асосий молия секторидан ташқарида амалга оширилади ва мамлакатдаги пул фирибгарликларининг катта қисмини ташкил қилади.

"Тадқиқот прогнозлари номолиявий сектордаги ҳар йилги "қора доғ"ни 15-18 минг шубҳали ҳолатлар билан баҳолаш кераклигини кўрсатди. Айниқса иқтисодий битимлар соҳасида пулларни ювиш хатари юқори. Иқтисодий битимлар кўпчилик ҳолларда кўчмас мулк билан боғлиқ битимларда мужассамлашган. Биринчи навбатда гап кўчмас мулкни сотиш ва умуман қурилиш соҳасида кетмоқда", дейилмоқда ҳисоботда.

Германияда ҳар йили пул ювиш ҳажми 100 млрд евродан кўпроқни ташкил қилади, бу аввал тахмин қилингандан икки баробар кўпроқни ташкил қилади. Шубҳали битимларнинг катта қисми кўчмас мулк ҳамда қадимий ва қимматбаҳо буюмларни сотиш соҳаларида амалга оширилади.