Ҳолливудда журналист Жейк Бернстайннинг чоп этишга тайёрланаётган "Махфийлик дунёси" китоби саҳналаштирилмоқчи. Бу китоб "Панама ҳужжатлари"га асосланган, деб хабар бермоқда Guardian нашри.

Таъкидланишича, китобни экранлаштириш ҳуқуқини қўлга киритиш учун киностудиялар орасида ростмана кураш кетмоқда.

"Биринчи марта бизда махфий дунёни ичкарисидан кўриш имкони бор. Бундан ташқари, Панама ҳужжатлари бўйича олиб борилган тергов таъсири сезила бошлаган жамоавий журналистиканинг янги даври бошланишидан гувоҳлик беради", деб айтган китоб муаллифи.

Китобни 2017 йилда чиқариш мўлжалланган.

3 апрелда OCCRP дунё етакчилари, сиёсатчилари, спортчилари ва маданият арбобларининг офшор битимларга алоқадорлиги бўйича катта кўламли терговни чоп этганди.