Грецияда анъанавий олимпиада ўйинлари машъаласини ўт олдириш маросими бўлиб ўтди. Мазкур тадбир мамлакатнинг Зевс ҳайкали жойлашган Пелопоннес яриморолида ўтказилган.

Бразилиядаги миллий эстафета босқичи 3 май куни Бразилиа шаҳрида бошланади ва олимпиада ўйинлари бошланадиган 5 август куни Рио-де Жанейро шаҳрида якунига етади.

95 кун давомида олимпия машъаласи эстафета кўринишида ер шарининг 20 минг километр, ҳавода 10 минг миль масофа босиб ўтади.

Шунингдек, машъала Бразилиядаги 329 аҳоли яшаш пунктларидан ўтади. Эстафетада жами бўлиб 12 минг киши қатнашади.